01июн

Даволашда янгиликлар.

Даволашда янгиликлар:
            Акушерлик йўналишида йўлдошнинг олдинда жойлашиши ҳолатларда метропластика – орган сақловчи амалиётларни татбиқ қилинди;
Ўта кам ва кам вазнли чақалоқларни яшаш фоизи оширилди, инфекцион назорат кучайтирилди. Чақалоқларда сурфактанттерапия кенг жорий қилинди ( эҳтиёж дозасида 200мг/кг). Чақалоқларда парентерал озиқлантириш ва унинг асоратлари ҳамда афзалликлари борасида илмий иш олиб бориш бошланди. Неонатал хирургия йўналиши бўйича чақалоқларда ўтказиладиган амалиётлар ҳажми кенгайтирилди, амалиётдан кейинги парвариш яхшиланди ва бу чақалоқлар  ўртасида яшаш фоизи кўтарилди (3%дан 10%гача). Лаборатория фаолиятини яхшилаш максадида: марказда даволанаётган аёллар ва чақалоқларда касаллик даражаларини аниқлаш мақсадида Республика Акушерлик ва гинекологик илмий текшириш институти томонидан грант асосида барча перинатал марказлар учун олинган қон тахлили анализатори келтирилди. Ҳозирда ушбу асбоб иш фаолиятини ўргатиш учун мутахассислар келиб, маҳорат дарслари олиб бормоқда. Ушбу анализатор орқали янги 7 хил турдаги қон таҳлиллар аниқлаш имконига эга бўлади