Хоразм вилояти перинатиал маркази тарихидан...
Марказ Соғликни сақлаш вазирининг 2007 йилдан ўз фаолияти йўналиши бўйича даволаш-профилактика ва илмий-услубий фаолият олиб борувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил давлат тиббиёт ташкилоти сифатида ташкил этилган.
Хоразм вилоят перинатал маркази Урганч шахри Ал-Хоразмий кўчаси 114-уйда жойлашган. Вилоят ҳокимининг 2001 йил 14 июлдаги № 467 қарорига асосан вилоят туғруқхонаси сифатида фаолият юритиб келган. 2007 йилдан бошлаб Урганч шаҳар ҳокимининг 2007 йил 19 январдаги № 28 сонли қарорига асосан Вилоят перинатал маркази қилиб ўзгартирилган. Вилоят перинатал маркази 2008 йил 20 октябрда №052 сонли гувоҳнома билан статистика бошқармасидан рўйхатдан ўтган.
Вилоят перинатал маркази 155 ўринга мўлжалланган, шулардан 140 ўрин бюджет ҳисобидан. ЎзРССВ, ЎзРМолия вазирлиги ҳамда ВССБ билан келишилган ҳолда 2021 йил янги структура тасдиқланди ва 22 та бўлим фаолият олиб боради (илова қилинади).
Марказ ҳомиладор, туғувчи, туққан аёллар ва асоратли, кам ва ўта кам вазнли чақалоқларга кеча – ю – кундуз шошилинч ва режали равишда юқори малакали, ихтисослаштирилган амбулатор ва стационар замонавий тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Хотин кизлар касалликларини даволашда илгор тажрибаларни амалий тиббиётга тадбик этиш, тиббиёт олийгохлари билан якиндан хамкорликда илмий изланишлар килиш, услубий кулланмалар тайёрлаш.
Аёллар, чакалоклар касалланиши, улимини ва ногиронлигини камайтириш борасида профилактик тадбирларни утказишда катнашиш ва тахлил килиб бориш.
Марказ уз илмий, услубий даволаш ишлари буйича орттирган тажрибаларини оммавий ахборот воситалари оркали ёритади, хамда маколалар ва китоблар шаклида чоп этиши мумкин.
Соглом болани вояга етказиш, ахоли репродуктив саломатлигини мустахкамлаш буйича лойихаларда фаол катнашиш.
Марказ фаолиятини юритиш учун молиявий ва моддий техника базасини мустахкамлаш буйича маркетинг ишларини олб бориши
Кадрлар малакасини доимий равишда ошириб боришини назорат килиши.
Тиббиёт сохасидаги янгиликларни амалга татбик килиши.
Тиббиётга татбик килинаётган лойихалар буйича шифокорлардан ташкари хамшира ва дояларни жалб килиши.